25,2 мингтага яқин корхона ва ташкилот ташкил этилди
2018 йилнинг январь–май ойида Республикада 25,2 мингтага яқин корхона ва ташкилот (фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари) янги ташкил этилди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,4 мингтага кўпдир.

Шунингдек, фаолияти тугатилган корхона ва ташкилотларнинг сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,1 фоизга камайган ҳамда улар нинг сони 6,9 мингтани ташкил этганлигини кузатиш мумкин. Бунинг натижасида жорий йилнинг бошига нисбатан фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 17,8 мингта (6,2 фоиз)га ўсган ҳамда уларнинг умумий сони 303,3 мингтани ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган корхоналар ва ташкилотлар сони
(фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари), минг бирликда
Фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотларнинг асосий улуши Тошкент шаҳрида (21,1 фоиз), Тошкент (9,6 фоиз), Фарғона (8,9 фоиз) ва Андижон (8,6 фоиз) вилоятларида кузатилмоқда. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.