Коронавирус пандемияси дунёда шиддат билан тарқалгани иқтисодиётга ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Шундай бўлсада, юртимиздаги банклар ўз мижозларига енгиллик яратиш мақсадида кредит муддатларини 1 октябрга қадар узайтирди.
Коронавирус
Айни
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки жорий йилнинг саккиз ойида тадбиркорлик субъектларига ажратган кредитлари қолдиғи 40,7 триллион сўмга (24,2 фоиз) ва аҳолига ажратилган кредитлар қолдиғи 10 триллион сўмга (25,3 фоиз) ўсганлигини кўриш мумкин.
Аҳолининг талаби ошган билан банклар ҳаммага ҳам кредит ажратавермайди, албатта. Мисол учун, уй-жой учун узоқ муддатга кредит олган шахснинг бу каби хизматдан яна фойдаланиш имконияти чекланиб қолмоқда. Рўзғорга керакли жиҳозларни харид қилишни истаган шахс қайси ҳолларда банкдан умид қилса бўлади? Кўпчилик юртдошларимиз учун қизиқ бўлган бу каби саволларга Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо
- Жаҳон банк амалиётида қарз юки, юкламаси, деган
- Одатда тайинли иш жойи бўлмаган, кам таъминланган одамларда кредитга эҳтиёж юқори бўлади. Нега, бизда кам таъминлаганларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кредитлар тизими ривожланмаган?
- Юртимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда. Кам таъминланган, иқтисодий аҳволи оғирроқ бўлган аҳоли қатламига кредит ажратиш борасида давлат дастури белгиланган. Унга кўра, 50 миллион сўмгача маблағ ҳеч қандай гаровсиз, секторлар тавсияномаси билан берилади.
Бу тизим 2018 йилда бошлаган бўлиб, ҳозиргача 9,5 триллион сўмлик кредитлар ажратилган. Бу маблағдан
- Кейинги вақтларда иссиқхона ва чорвачилик йўналишларида кредитларга талаб ошмоқда. Бироқ, маблағни нақд пул шаклида эмас, қайсидир фирмаларга ўтказиш қатор саволларни юзага чиқармоқда. Мисол учун, бундай амалиёт туфайли 5 миллион сўмлик қорамол нархи 10 миллионга айланиб қолмоқда?
- Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш доирасида энг асосий ва кўп кредитлар айнан шу икки йўналишда берилмоқда. Тўғри, бу ҳолатда истеъмолчи сифатида сиз ҳақсиз. Қорамолни арзон олишга ҳам ҳақлисиз. Лекин, жараёнга макроиқтисодий нуқтаи назардан ҳам қарашимиз шарт. Кўпчилик яхши эслайди, 2016 йилда қорамолчилик, паррандачилик, лимончиликни ривожлантириш учун аҳолига кўп миқдорда кредитлар берилди. Шунда, айнан қорамол хариди учун 2,7 триллион ажратилган эди. Сўнгра гўштни ва қорамолни нархи кескин ошиб кетди. Нима учун, чунки, мавжуд қорамолларнинг маълум эгаси бор. Сиз янги қорамол эгаси бўлмоқчисиз, лекин
Нақд пул шаклида ҳам бериладиган кредитлар бор. Мисол учун, водий вилоятларида касаначилар, ҳунармандлар кўп. Дўппидўзлар, каштачиларга кредитни нақд пул шаклида берамиз. Яъни карточкага тушириб берилади. Нонвойларга кредитнинг
- Бизда ҳам кредитлар миқдори бошқа давлатлардаги каби 5-10 фоизга тушиши мумкин-ми? Бу борада қандай чоралар кўрилмоқда?
- Бизда ҳам йилдан йилга пасайиб бормоқда. Мисол учун, Марказий банкнинг асосий ставкаси 14 фоиз этиб белгилангани бунда муҳим омил бўлмоқда. Миллий валютадаги кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари 20,6 фоизгача пасайди. Хусусан, юридик шахслар кредитлари бўйича фоиз ставкалари йил бошидаги 24,3 фоиздан 19,5 фоизгача, жисмоний шахслар кредитлари бўйича эса йил бошида 28,1 фоиздан 22,3 фоизгача пасайди. 5-10 фоиз бўлиши учун инфляция 5 фоизга тушиши керак бўлади. Балки, 2023 йилга бориб, ана шундай натижага эришармиз.