Кластерлар пахта хом ашёсини етиштириш, дастлабки ишлов бериш, маҳсулотни пахта тозалаш корхоналарида кейинги қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ўз ичига олган ягона ишлаб чиқариш циклини ташкил этишни кўзда тутади.

Жорий йилдан бошлаб Ўзбекистонда тўқимачилик саноатини ривожлантиришнинг самарали шаклларидан бири кластерларни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилади. 

Биргина Тошкент вилоятининг Пискент, Ўрта Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ, Оққўрғон ва Бўка туманларида пахта-тўқимачилик кластер лойиҳалари амалга оширилади. Хусусан, Қуйи Чирчиқ туманида 2018-2020 йилларда пахта етиштиришдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган жараённи ўзида тўла жамлаган кластер лойиҳаси амалга оширилиши режалаштирилган. Бу мақсадлар учун 59 миллион доллардан зиёд инвестиция жалб этилади, 600 дан ортиқ иш ўрни яратилади. 

Жорий йилда мамлакатимизда 60 дан зиёд ана шундай лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган. 

Мазкур модель пахта хом ашёсини етиштириш, дастлабки ишлов бериш, маҳсулотни пахта тозалаш корхоналарида кейинги қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ўз ичига олган ягона ишлаб чиқариш циклини ташкил этишни кўзда тутади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан пахта-тўқимачилик кластерларини ўрта муддатли истиқболда ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи комиссия таркиби тасдиқланган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2018 йилда Ўзбекистонда нечта пахта-тўқимачилик кластери фаолият бошлайди?