Ўтган йилда кам таъминланган, ногиронлиги бўлган 972 нафар аёлга касаначилик асосида тикув машиналари ажратилди. Улар томонидан тайёрланган маҳсулотлар учун 2 миллиард 400 миллион сўмдан ортиқ иш ҳақи тўлаб берилди.

2017 йилда Ўзбекистонда биринчи марта “Ўзпахтасаноат” ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятлари билан биргаликда ногиронлиги бўлган шахсларни касаначилик асосида иш билан таъминлаш, керакли барча материал ва хом ашёларни етказиб бериш, иш ҳақини тўлаш тизими ташкил этилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида ўтган йилда кам таъминланган, ногиронлиги бўлган 972 нафар аёлга касаначилик асосида тикув машиналари ажратилди. Улар томонидан тайёрланган маҳсулотлар учун 2 миллиард 400 миллион сўмдан ортиқ иш ҳақи тўлаб берилди.

2017 йилда, шунингдек, уй-жойга муҳтож 1 минг 207 ногирон фуқарога арзон уй-жой ажратилиб, узоқ муддатли ипотека кредитлари бўйича бошланғич тўловлари учун 23 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.

2018 йилда “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти томонидан 1000 нафар, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан 300 нафар, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 300 нафар, “Ўздонмаҳсулот” АЖ томонидан 200 нафар, “Ўзтўқимачиликсаноат” АЖ томонидан 200 нафар ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан 300 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар касаначилик асосида иш билан таъминланиши кўзда тутилган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2018 йилда Ўзбекистонда 2 минг 300 нафар ногирон фуқаро касаначилик асосида ишга жалб этилади