ЎзА Ўзбек

01.02.2018 12:39 Чоп этиш версияси

2018 йилда пойтахтда 21 та мактабгача таълим муассасаси иш бошлайди

2018 йилда пойтахтда 21 та мактабгача таълим муассасаси иш бошлайди
2017 йилда Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчилар сони ўтган йилдагига нисбатан 16 минг нафарга кўпайган. 

2012-2017 йилларда Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим муассасалари сони 41 тага кўпайиб, 546 тага етган. 2012-2017 йилларда Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий натижалари ҳамда 2018 йил режа кўрсаткичларида қайд этилишича, 2017 йилда янги МТМлар ташкил этилмаган.

Жорий йилда 21 та МТМ очилиши натижасида пойтахтда фаолият кўрсатаётган боғчаларнинг умумий сони 567 тага етказилади. Улар 127 минг тарбияланувчини қамраб олиши кўзда тутилган. 

ЎзА
28 454