ЎзА Ўзбек

22.01.2018 09:21 Чоп этиш версияси

2017 йилда Ўзбекистонда 25,5 мингта уй-жой қурилиши белгиланган эди. Режа бажарилдими?

2017 йилда Ўзбекистонда 25,5 мингта уй-жой қурилиши белгиланган эди. Режа бажарилдими?
Ўтган йили Ўзбекистонда 25,5 мингта уй-жой қурилиши режалаштирилган эди. Хусусан, уй-жойга муҳтож ва кам таъминланган оилалар учун 19,5 мингта, давлат ташкилотлари вакиллари учун 974 та, профилактика нозирларига 3 минг 829 та уй-жой ажратилиши белгиланган эди.

2017 йил охирига қадар ушбу уй-жойларнинг 19 мингтаси қурилиб, фойдаланишга топширилган. Қолган қисми жорий йилнинг биринчи чорагига қадар эгаларига топширилиши кутилмоқда.

Бу уй-жойларни молиялаштириш учун 3 триллион 350 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ йўналтирилди. 

Мазкур турар жой массивларида 440 километр сув, 340 километр электр ҳамда 330 километр газ тармоқлари, 291 километр автомобиль йўллари қурилди. 134 инфратузилма объекти барпо этилди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда арзонлаштирилган уй-жойларнинг 1 ва 2 тоифалари учун бошланғич маблағлар 25 фоиздан 15 фоизгача туширилди.

Аввалроқ, 2018 йилда Тошкент шаҳрида барпо этиладиган янги кўп қаватли уйларнинг биринчи ва иккинчи қаватида мактабгача таълим муассасалари ҳам ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди. Хусусан, 220 та ана шундай уйда тадбиркорлар томонидан кичик ҳажмдаги болалар боғчалари ташкил этилиши кўзда тутилган.


2_1_.jpg
3.jpg
6_1_.jpg
8.jpg
10_1_.jpg
20.jpg

ЎзА
27 179