ЎзА Ўзбек

22.01.2018 14:00 Чоп этиш версияси

2017 йилда банклар қанча нақд пул йиғиб олди?

2017 йилда банклар қанча нақд пул йиғиб олди?
Ўтган 2017 йилда банк кассаларига тушган нақд пуллар ҳажми 39,5 триллион сўмни ташкил этди, дея хабар берди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки матбуот хизмати.

Бунда энг кўп пул товарларни сотишдан тушган – 47 фоиз (18,7 триллион сўм). Шунингдек, пуллик хизмат кўрсатиш соҳасидан тушум – 15 фоиз (5,9 триллион сўм), аҳолининг банк омонатларига жойлаштирган пуллари – 14 фоиз (5,6 триллион сўм), солиқлар ва бошқа мажбурий йиғимлар – 11 фоиз (4,2 триллион сўм), бошқа соҳалардан тушум – 13 фоиз (5,1 триллион сўм)ни ташкил этди.
1_uzc.png
Биринчи ярим йилликда банк кассаларига 27,7 триллион сўм тушиб, январь-июнь ойларига нисбатан 15,9 триллион сўм ёки 2,3 мартага кўпайди.

Кейинги ярим йилликда солиқлар ва бошқа мажбурий йиғимларда энг катта ўсиш қайд этилган. 2017 йилнинг январь-июнь ойларида биринчи олти ойга нисбатан қарийб 4 баробар кўпроқ, аниқроғи, 2,5 триллион сўм миқдорида солиқ ва бошқа мажбурий йиғимлар банкларга тушум қилинган.

ЎзА
19 143