ЎзА Ўзбек

11.03.2019 18:19 Чоп этиш версияси

180 турдаги товар ва маҳсулотлар 35 та мамлакатга экспорт қилинди

180 турдаги товар ва маҳсулотлар 35 та мамлакатга экспорт қилинди

Навоий вилоятининг ташқи савдо айланмаси 2018 йилнинг январ-сентябрда 1052,0 миллион долларни ташкил этди.

Вилоятдаги 109 корхона томонидан ишлаб чикарилган 180 турдаги товар ва маҳсулотларни 35 мамлакатга экспорт қилинди. Жумладан, Франция, Хитой, Россия, Афғонистон, Қозоғистон, Туркия, Эрон ва Туркманистон мамлакатларига маҳсулот кўп экспорт қилинган. Вилоятда 2018 йилнинг январ-сентябрида жами импорт билан 180 корхона томонидан 1 минг 481 турдаги товар ва маҳсулотни 64 мамлакатдан импорт қилинди. Энг кўп импорт маҳсулоти Хитой, Беларусь, Япония, Россия Федерацияси, Туркия, АҚШ, Германия, Испания, Латвия, Қозоғистон, Литва, Италия ва Украина мамлакатларидан қилинган.

ЎзА
3 713