ЎзА Ўзбек

07.06.2019 23:47 Чоп этиш версияси

13 та давлат мулки объекти қанчага сотилди?

13 та давлат мулки объекти қанчага сотилди?


Шу йилнинг 3-7 июнь кунлари "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматдаги 13та бўш турган давлат мулки объектлари, 33та ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича 25 та объект сотилди.

Давлат мулки объектлари

Давлат активларини бошқариш агентлиги худудий бошқармалари томонидан ушбу ҳафтада "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўм қилиб белгиланган бўш турган 13 та давлат мулки объекти 5 млрд. 850млн. сўм инвестиция киритиш, 170та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 788 млн. сўмга сотилди. Бундан ташқари Сурхондарё вилоятидан 1та объект сотувга чиқарилди.

1.jpg

2.jpg

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқ

Ер ресурслари бўйича электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафтада жами 33та ер участкасига бўлган ҳуқуқ 12 млрд. 271 млн. инвестиция киритиш ва 130 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 745,36 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида 65та ер участкасига бўлган ҳуқуқ электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

3.jpg

Суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича бўлиб ўтган электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафта жами 25та объект 2 млрд 950,3 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида 22та объект электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

4.jpg

Дарё ўзанлари тозалаш хуқуқи

Ушбу ҳафтада ягона электрон савдо майдончасида дарё ўзанларини тозалашга бўлган ҳуқуқ реализацияси бўйича ҳам юқори кўрсаткичлар қайд этилди.

Жумладан ҳафта давомида жами 6 та бошланғич нархи 2 млрд. 226,8 млн. сўмдан бўлган объектлар 2 млрд 450,1 млн. сўмга сотилди.Ҳафта давомида 5 та бошланғич нархи 2 млрд. 29 млн. сўмлик дарё ўзанларини тозалаш участкалари аукцион савдоларига чиқарилган.

Металл қазиб олиш ҳуқуқи

Ҳафта давомида жами 10 та бошланғич нархи 75 млн. сўмлик олтин қазиб олиш бўйича участкалар 96,4 млн. сўмга сотилди. Шунингдек,“E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида хозирги кунда 11 та бошланғич нархи 82,5 млн.сўмликқимматбахо металларни қазиб олиш хуқуқи электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

Ягона электрон савдо майдончасида савдога қўйилган объектлар хусусидаги янгиликларни www.e-auksion.uz ва www.uza.uz сайтлари орқали кузатиб боринг!

“Электрон онлайн-аукционларни

ташкил этиш маркази” ДУК PR хизмати


ЎзА
6 934