Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

20.08.2018 12:47 Чоп этиш версияси

10 миллион долларлик битим имзоланди

10 миллион долларлик битим имзоланди
Тожикистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи доирасида икки давлат ишбилармонлари бизнес форумида “Ўзсаноатқурилишбанк” ва “Амонатбанк” (Тожикистон) ўртасида 10 миллион долларлик битим имзоланди.

Бундан кўзланган асосий мақсад Тожикистон банкларига кредит линияларини тақдим этиш орқали қўшни республикага экспорт қилинаётган Ўзбекистон маҳсулотлари ҳажмини кўпайтиришдир.

Қайд этиш жоизки, давлатимиз раҳбарининг Тожикистон Республикасига давлат ташрифи доирасида “Ўзсаноатқурилишбанк” ва “Ориёнбанк” ўртасида ҳам ҳамкорлик битими имзоланган эди. Ҳозирда ушбу битим бўйича 5 миллион долларлик келишув молиялаштирилди.

ЎзА
9 314