ЎзА Ўзбек

25.09.2018 Чоп этиш версияси

“Ўзэкспомарказ”да бу гал “ЎЗМЕДЭКСПО-2018” ўн биринчи халқаро ихтисослаштирилган кўргазма очилади

“Ўзэкспомарказ”да бу гал “ЎЗМЕДЭКСПО-2018” ўн биринчи халқаро ихтисослаштирилган кўргазма очилади Эртага пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида “ЎЗМЕДЭКСПО-2018” ўн биринчи халқаро ихтисослаштирилган кўргазма очилади.

Президентимизнинг шу йил 2 августдаги “Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилаётган ушбу тадбир аҳолига тиббиёт хизматлари кўрсатишни тубдан яхшилаш, соҳага хорижий сармояларни жалб қилиш, замонавий технологиялар ва инновацион технологияларни кенг жорий этишга қаратилган.

Унда Ўзбекистон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Жанубий Корея, Покистон, Россия, Словакия, Туркия ва Швейцариянинг нуфузли компаниялари энг сўнгги ишланмалар, янги технологиялар, даволаш ва диагностиканинг илғор усулларини намойиш этишга муваффақ бўлади.


Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26-28 сентябрь кунлари ўтказиладиган мазкур кўргазма соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг янги ютуқлардан хабардор этиб, тажриба ва ахборотлар алмашиш имкониятини яратади.


4 321
Насиба Зиёдуллаева, ЎзА