ЎзА Ўзбек

11.07.2020 Чоп этиш версияси

"Ўзбекнефтгаз” ва “Globuc” компанияси мутахассислари онлайн конференцияда ўзаро тажриба алмашди

"Ўзбекнефтгаз” ва “Globuc” компанияси мутахассислари онлайн конференцияда ўзаро тажриба алмашди

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг мутахассислари Буюк Британиянинг “Globuc” компанияси томонидан ташкил қилинган онлайн конференцияда иштирок этди.

Унда МДҲ давлатлари томонидан нефть ва газ кимёси бўйича қилинаётган янги лойиҳалар муҳокама қилинди. Шунингдек, лойиҳаларни молиялаштиришнинг янгича усуллари, бозор талабидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган маҳсулотлар бўйича стратегик қарорлар қабул қилиш тўғрисида ҳам сўз юритилди.

Ўз навбатида, анжуманда табиий газни қайта ишлаб, юқори қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва уларни экспорт қилиш лойиҳалари юзасидан тажриба алмашилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

3 614
ЎзА