ЎзА Ўзбек

17.07.2020 Чоп этиш версияси

“Ўзбекнефтгаз”: “UNG training” таълим маркази ташкил этилди

“Ўзбекнефтгаз”: “UNG training” таълим маркази ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 9 июлдаги қарори ижроси доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖда молиявий соғломлаштириш ва бошқарув тизимини такомиллаштириш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, бунга “Ўзбекнефтгаз” АЖ қошида “UNG training” МЧЖ ягона таълим маркази ташкил этилгани бунга яққол мисолдир.

“UNG training” МЧЖнинг ташкил этишдан асосий мақсад “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тизимига кирувчи ташкилотларнинг ишчи ходимарини нефть-газ соҳасида малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этади.

“UNG training” МЧЖ ўқув маркази собиқ “Тармоқлараро ўқув-курс комбинати” МЧЖ ҳамда “Таъсис-ўқув” таълим маркази МЧЖ негизида ташкил этилган бўлиб, унинг Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида ҳам ўз бўлинмасига эга бўлди.

Таъкидлаш лозимки, “UNG training” ўқув маркази томонидан бошқа ташкилотларнинг ишчи ходимларига ҳам малака ошириш ва қайта тайёрлаш сервис хизматларини кўрсатиш режалаштирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

4 626
ЎзА