ЎзА Ўзбек

21.07.2020 Чоп этиш версияси

"Ўзбекнефтгаз”: «Дояхотин» конида табиий газ ва газ конденсати қазиб олиш ҳажми оширилади

"Ўзбекнефтгаз”: «Дояхотин» конида табиий газ ва газ конденсати қазиб олиш ҳажми оширилади

"Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан табиий газ қазиб олиш ҳажмини ошириш учун конлар ва қудуқларда ишлаётган ишчи-ходимлар вахта режимида фаолият юритмоқда.

Ўз навбатида, Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани ҳудудида жойлашган «Дояхотин» конида иш вахта режими, карантин қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда давом эттирилмоқда.

Ҳозирда кондаги қудуқлар сони 62 тадан иборат бўлиб, шундан ишлатилаётган қудуқлар сони 50 тани, мукаммал таъмирлашдагилари эса 2 тани, бурғулаш ишлари бажарилаётгани ҳам 2 тани ташкил қилади.

Ушбу кондан 2020 йилнинг биринчи ярим йиллиги даврида 664 млн. куб метр табиий газ ва 6,4 минг тонна газ конденсати қазиб олинди. 1 та қудуқ бурғуланиб ишга топширилди, қўшимча 3 млн. куб метр табиий газ ва 0,042 минг тонна газ конденсати қазиб чиқаришга эришилди.

Табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш учун 3 та қудуқ мукаммал таъмирланиб ишга топширилди. Қўшимча 8,1 млн. куб метр табиий газ ва 0,269 минг тонна газ конденсати қазиб чиқаришга муваффақ бўлинди.

«Дояхотин» конидаги қудуқлардан қазиб олинган табиий газ, мавжуд 4 дона газни йиғиш жойларида йиғилиб, узунлиги 50 км 426 мм бўлган газ қувури орқали «Учқир» Газни олтингугуртдан тозалаш комплексига етказиб берилади.

2020 йилда «Дояхотин» конидан 1,415 млн. куб метр табиий газ ва 12,3 минг тонна газ конденсати қазиб олишни режалаштириш баробарида, яна 6 та қудуқ бурғуланиб ишга топширилиши кутилмоқда. Бу қудуқлардан эса қўшимча 38,3 млн. куб метр табиий газ ва 0,96 минг тонна газ конденсати қазиб чиқарилади.

Шунингдек, 5 та қудуқда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади ва улардан қўшимча 12 млн. куб метр табиий газ ва 0,25 минг тонна газ конденсати қазиб чиқарилади.

Бундан ташқари, «Дояхотин» конидаги табиий газ ҳажмларини ошириш ҳамда газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаларигача белгиланган босимларда барқарор етказиб берилишини таъминлаш мақсадида газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси ва сиқув компрессор станцияси қурилиши юзасидан технологик жараёнлар ўрганилмоқда.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати



7 144
ЎзА