ЎзА Ўзбек

15.11.2018 Чоп этиш версияси

​Ўзбекистонда 10 ойлик чакана савдо товар айланмаси 104 846,6 миллиард сўмни ташкил этмоқда

​Ўзбекистонда 10 ойлик чакана савдо товар айланмаси 104 846,6 миллиард сўмни ташкил этмоқда

Республика бўйича жорий йилнинг январь-октябрь ойларида чакана савдо товар айланмаси 104 846,6 миллиард сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,2 фоизга ўсди. 

Шу жумладан, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 14 023,5 млрд. сўмни (ўсиш суръати 24,4 фоиз), кичик тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси 90 823,1 млрд. сўмни (ўсиш суръати 2,7 фоиз), шундан уюшмаган савдо товар айланмаси 12 837,3 млрд. сўмни (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 фоизга камайган) ташкил этди.

Ўзбeкистон Рeспубликаси Давлат статистика қўмитасининг бу ҳақидаги маълумотида таъкидланишича, 2017 йилнинг шу даврига нисбатан республиканинг барча ҳудудларида чакана савдо товар айланмасининг ўсиш суръатлари кузатилиб, нисбатан юқори ўсиш суръатлари Жиззах, Бухоро, Хоразм, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳрида қайд этилди.

Чакана савдо товар айланмаси таркибида йирик корхоналарнинг товар айланмаси ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24,4 фоизгага ўсди ва 14 023,5 млрд. сўмни ташкил қилди. Бу эса умумий савдо ҳажмининг 13,4 фоизга улушига тўғри келади.

Кичик тадбиркорлик субъектларининг чакана савдо товар айланмаси ҳажми статистик ҳисоб-китобларга кўра, 90 823,1 млрд. сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг январь-октабрь ойларига нисбатан 2,7 фоизга ўсди. Республика миқёсида ушбу секторнинг жами чакана савдо товар айланмасидаги улуши 86,6 фоизга тенг келмоқда.

Таҳлилий натижаларга кўра, чакана савдо товар айланмасида кичик тадбиркорлик субъектларининг улуши бўйича Сирдарё (93,5 фоиз), Сурхондарё (92,0 фоиз), Навоий (91,9 фоиз), Жиззах (91,7 фоиз), Қашқадарё (91,4 фоиз) ва Наманган (91,4 фоиз) вилоятлари етакчилик қилмоқда.

Чакана товар айланмаси таркибида йирик корхоналарнинг улуши 13,4 фоизни ташкил этиб, энг катта улуш Тошкент шаҳрида (23,9 фоиз), Хоразм (18,9 фоиз) ва Бухоро (12,1 фоиз) вилоятларида кузатилган. ​

2 970
ЎзА