Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.06.2018 13:00 Чоп этиш версияси

“Ўзбекинвест” ва “Barents Reinsurance SA” компаниялари ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди

“Ўзбекинвест” ва “Barents Reinsurance SA” компаниялари ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди
«Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси “Barents Reinsuranse SA” (Люксембург) компанияси билан ўзаро ҳамкорлик асосида қайта суғурталаш бўйича шартнома имзолади.

Таъкидлаш ўринлики, «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси хорижий инвесторлар ва маҳаллий экспортчилар манфаатларини янада ишончли суғурта ҳимояси билан таъминлаш мақсадида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга устувор эътибор қаратмоқда.

Бинобарин, бугунги кунда «Ўзбекинвест» халқаро суғурта бозорининг Willis (Буюк Британия), Korean Re (Корея), Zurich (Швейцария), Societe de Courtage Re, Skala Брокер, Malakut Брокер, Glinso Брокер, Росгосстрах СК (Россия), Allianz, HDI-Gerling (Германия), АХА Corporate Solutions (Франция), PICC, Starr Property and Casualty Insuranse (Хитой) каби компаниялари билан самарали алоқаларни йўлга қўйган.

Умуман олганда, суғурта тизими корхона ва ташкилотларда ҳамда жисмоний шахслар учун юзага келиши мумкин бўлган молиявий қалтисликларни имкон қадар камайтириш воситасидир. Республикамизда суғурта тизимини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари такомиллаштириб борилаётгани ва суғурта ташкилотлари сони ошаётгани мазкур соҳанинг мамлакатимизда изчил ривожланаётганидан далолат беради.

Шавкат Тоҳиров, ЎзА
8 670