ЎзА Ўзбек

13.07.2018 18:52 Чоп этиш версияси

«Ўзбекинвест» компанияси жорий йилнинг биринчи ярмида 10,2 млрд. сўм суғурта қопламаларини тўлаб берди

«Ўзбекинвест» компанияси жорий йилнинг биринчи ярмида 10,2 млрд. сўм суғурта қопламаларини тўлаб берди
Жорий йилнинг биринчи яримда «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси томонидан қарийб 6000 та суғурта даъволари кўриб чиқилди. Аҳамиятлиси, улар бўйича жами 10,2 млрд. сўм суғурта қопламаси тўлаб берилди.

Таъкидлаш керакки, суғурта даъволарини кўриб чиқиш, мижозларнинг мол-мулки, соғлиғига етган зарарларни имкон қадар тез вақт ичида қоплаб бериш мазкур компанияда тизимли йўлга қўйилган. Айни мақсадда, сутка давомида ишловчи диспетчерлик хизмати ҳамда Тошкент шаҳри ва пойтахт вилояти ҳудудида суғурта ҳодисалари юз берганда воқеа жойига етиб бориб, зарур ёрдамни кўрсатувчи ассистанс хизмати фаолият кўрсатмоқда.

Шундай қилиб, «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси томонидан ҳар ойда ўртача 100 та суғурта даъволари кўриб чиқилган. Суғурта қопламалари асосан, ипотека суғуртаси, транспорт воситаларининг ихтиёрий суғуртаси, мол-мулк суғуртаси, ихтиёрий тиббий суғурта, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари бўйича тўланган. Суғурта қопламаларининг 73 фоизи ёки 7,5 млрд. сўми ихтиёрий суғурта турларига, 27 фоизи ёки 2,7 млрд. сўми эса мажбурий суғурта турларига тўғри келади.

Жорий йилнинг фақат июнь ойида эса содир бўлган суғурта ҳодисалари бўйича берилган даъво аризаларининг кўриб чиқилиши натижасида етказилган зарарларни қоплаб бериш учун 1,7 млрд. сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.

Шавкат Тоҳиров, ЎзА
13 560