Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.07.2017 11:56 Чоп этиш версияси

“Ҳумо”нинг хирмони

“Ҳумо”нинг хирмони Фарғона вилояти Ёзёвон тумани ғаллакорлари 6 минг 735 гектар майдонда бошоқли дон етиштирди. Айни кунларда ўрим-йиғим ишларини якунлаш, экиндан бўшаган майдонларни шудгорлаш ишлари қизғин давом этмоқда.

“Ҳумо” кўп тармоқли фермер хўжалиги ғалладан 60 центнердан ҳосил кўтариб, хирмонга баракали улуш қўшди. Хўжаликнинг 34 гектар майдонида ғўза баравж ривожланмоқда. Миришкорлар зарур агротехник тадбирларни ўз вақтида, сифатли амалга оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА
7 628






Все о погоде - Pogoda.uz