ЎзА Ўзбек

15.09.2020 Чоп этиш версияси

​«Samsung Zomin» корхонасида маҳаллийлаштириш 75 фоизга етказилди​

​«Samsung Zomin» корхонасида маҳаллийлаштириш 75 фоизга етказилди​

Ўрта Осиёда ягона бўлган персонал компьютерлар учун монитор “Trust elektroniks” масъулияти чекланган жамиятининг Зомин туманидаги «Samsung Zomin» корхонаси пандемия даври қийинчиликларига қармай ишлаб чиқариш суръатини барқарор тутиб қолган корхоналардан бири.

Корхонада “Samsung” ва “Artel” брендлари остида персонал компьютерлар учун мониторлардан ташқари электр асобоблари учун кабель-шнурлар ҳам ишлаб чиқарилади.

40 кишилик жамоа билан ишни бошлаган корхонада айни пайтда 250 дан ортиқ одам меҳнат билан банд. Корхонада йилига 50 минг донадан зиёд монитор ишлаб чиқарилиб, хорижга экспорт қилинмоқда.

Кейинги икки йилда корхонага Туркия ва Хитойдан 5 миллион долларлик 30 дан зиёд замонавий ускуналар олиб келинди ва завод ҳудудида қўшимча янги кабель-шнур цехи ишга туширилди.

– Корхонамиз дунёга машҳур “Samsung” ва Тошкентдаги “Artel” компаниялари ҳамкорлигида фаолият юритади, – дейди корхона ижрочи директори ўринбосари Муроджон Абдунабиев. – Мотор экранлари Вьетнамдан келтирилади. Моноблокларни Тошкетдаги корхоналардан оламиз. Мониторнинг қолган қисмлари ўзимизнинг цехда ишлаб чиқарилмоқда. Бундан ташқари, корхонамизда 130 дан ортиқ кабель-шнур ва монтаж симлари ишлаб чиқарилади. Маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини 33 фоиздан 75 фоизга етказдик. Келгусида корхонада моноблок компьютер ва ноутбук ишлаб чиқариш, ҳозирда хориждан импорт қилинаётган 5 та ўта ноёб кабель турини ўзимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчимиз.

3 516
Т. БЕКНАЗАРОВ, ЎзА