Хориждан товар-моддий бойликларни олиб киришда айрим шахслар томонидан амалдаги тартиб-қоидаларга риоя қилмаслик ҳолатлари аниқланмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида “Самарқанд-аэропорт” божхона пости ходимлари томонидан аниқланган 242 божхона қоидабузарлик натижасида қиймати салкам 595 миллион сўмлик товар-моддий бойлик маҳсулотларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан тақиқланган материаллар ҳамда махсус рухсатномалар талаб этувчи товар-моддий бойликларни ноқонуний олиб ўтишга ҳаракат қилган яна бир йўловчи фош этилди.

Давлат божхона қўмитасидан хабар қилинишича, Москва-Самарқанд йўналиши бўйича самолётда учиб келган фуқаро Н.Исмоилов (исм-фамилия ўзгартирилган) ўзи билан олиб ўтаётган товарлар ҳақида йўловчи божхона декларацияси ва божхона ходимининг оғзаки сўровлари пайтида маълум қилмаган.

Унга тегишли бўлган багаж божхона назоратидан ўтказилганда, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 60 дона ҳар бири 1 литр ўлчамли идишларга қадоқланган қишлоқ хўжалик экинлари зараркунандаларига қарши ишлатиладиган “Акарицид” номли дори воситаси, 4 дона “Эдам SE-3” маркали электрокардиограф ва 1 дона “DUS 60” маркали “EDAN” номли тиббиёт мосламаси борлиги аниқланган.

Шу билан бирга, фуқарога тегишли бўлган уяли телефон текширилганда, ушбу телефон хотирасида 100 дона беҳаё мазмундаги видеофайл борлиги маълум бўлган.

Экспертиза хулосаларига кўра, уяли телефон файлларидаги видеотасвирлар порнографик мазмунга эга эканлиги, “Акарицид” дори воситаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида қўлланишга рухсат этилган ҳимоя воситалари рўйхатига киритилмаганлиги, олинган 2 турдаги тиббиёт буюмларини сотиш ва тиббиёт амалиётида қўлланиши тақиқланганлиги қайд этилган. Фуқаро Н.Исмоиловдан олинган товарларнинг қиймати салкам 90 миллион сўмни ташкил этган.

Н.Исмоиловга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
595 миллион сўмлик товар-моддий бойлик маҳсулотларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди