Мамлакатимизда маҳсулот сифатини бошқаришнинг замонавий тизимларини жорий этиш, миллий эталонлар базасини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор маҳаллий маҳсулотларнинг халқаро стандартларга рақобатбардошлигини оширишда юксак самаралар бермоқда.

Президентимизнинг 2017 йил 28 апрелдаги “Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.

Мазкур ҳужжат асосида ISO халқаро ташкилоти стандартларини қабул қилиш янада мустаҳкамланди, синов ва ўлчаш лабораториялари моддий-техник базаси яхшиланди. Халқаро сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш бўйича корхоналарга услубий ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилди. Мавжуд эталонлар базаси айрим саноат тармоқларида фойдаланилаётган юқори аниқликдаги асбобларнинг метрологик текширувини тўлиқ қамраб олиш самарадорлигини таъминлади.

Мутахассисларнинг фикрича, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасидаги миллий норматив-ҳуқуқий базанинг халқаро талабларга мослиги, синов ва ўлчаш лабораториялари моддий-техник базасининг ҳолати маҳаллий маҳсулотлар сифати ҳамда хорижий бозордаги рақобатбардошлигини таъминлашнинг муҳим омилларидан бири саналади. Шунга мувофиқ, мамлакатимизда соҳанинг халқаро талабларга мос миллий норматив-ҳуқуқий базасини яратиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди. Қабул қилинган қонунлар ички бозорни сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиш ҳамда мамлакатимиз лабораторияларида ўтказилган синовлар натижаларининг халқаро даражада тан олинишини таъминлашда муҳим ҳуқуқий ҳужжат бўлиб хизмат қилмоқда.

2017-2020 йилларда “Ўзстандарт” агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш ва иш самарадорлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурига мувофиқ стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларида қонуний база янада такомиллаштирилмоқда. Маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар ва техник регламентлар жорий этилиб, маҳсулотларнинг замонавий талабларга мувофиқлиги таъминланаётир.

– Ушбу ҳужжат соҳа ривожини янги босқичга кўтарди, – дейди Сурхондарё вилояти стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи Ғ.Каримов. – Қарорга мувофиқ вилоятдаги дон маҳсулотларини қайта ишлаш, ёғ-мой, ароқ ва ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш, чарм-пойабзал каби 123 корхонага 8 турдаги умумий ва махсус техник регламент қабул қилинди. 322 корхонада 165 турдаги халқаро стандартлар жорий этилди. Шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, маҳсулотлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгиловчи норматив ҳужжатни жорий этиш бўйича жойларда амалий семинарлар ташкил этилиб, техник регламентнинг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилмоқда.

Экспорт қилувчи корхоналарда маҳсулот сифатини бошқаришнинг замонавий тизимларини жорий этиш ва саноат маҳсулотларининг халқаро стандартларга мувофиқлигини сертификатлаштириш вилоятнинг экспорт салоҳиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этаётир.

– Ўтган йили вилоятда бешта экспортёр корхона сифатни бошқариш тизими бўйича фаолият юритган бўлса, жорий йилнинг ўтган даврида 27 экспорт қилувчи корхонада сифатни бошқариш тизими жорий этилиб, сертификат топширилди, – дейди Сурхондарё вилояти синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси бўлим бошлиғи Ф.Ҳамдамов. – Корхонамиз қошида экспорт қилувчи корхоналарга маҳсулотни сертификатлаштириш масаласида кўмаклашадиган “Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш” бюроси ташкил этилган. Замонавий ускуналар, намунавий ўлчов воситалари харид қилинди. 4 турдаги 26 хил ўлчов воситаларини қўшимча қиёслаш ўзлаштирилди. Вилоят марказидан олис туманларда электр ҳисоблагичларни қиёслаш шохобчалари ташкил этилаётгани ана шу турдаги ускуналарнинг яроқлилигини қиёслаб, сертификат беришда истеъмолчиларга бир қатор қулайлик яратаётир.

Айни пайтда Шеробод туманида қиёслаш шохобчаси фаолият юритмоқда. 2018-2019 йилларда Шўрчи ва Қумқўрғон туманларида ҳам замонавий қиёслаш шохобчалари ишга туширилади. Вилоятда автомобилларга ўрнатилган сиқилган газ баллонларини синаш лабораторияси ҳам ташкил этилмоқда. Мутахассислар юртимиз ҳамда хориждаги ўқув курсларида малака ошириб, билим ва кўникмасини мустаҳкамлаётир.

Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар миллий стандартларни халқаро талаблар билан мослаштириш, замонавий сифат менежменти тизимини жорий этиш, маҳаллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш ва ташқи савдодаги техник тўсиқларни бартараф этишга хизмат қилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
322 корхонада 165 турдаги халқаро стандартлар жорий этилди