Акциядорлик тижорат “Қишлоқ қурилиш банк” мижозларга замонавий ва қулай янги хизматларни жорий этиб келмоқда.

Шу кунларда банк томонидан жисмоний шахслардан тўловларни қабул қилиш учун мўлжалланган, Android ва iOS платформаси асосида ишлайдиган, мобиль қурилмалар учун замонавий дастур бўлган “QQB Mobile” иловаси ишга туширилди.

Ушбу дастур ёрдамида мижозлар ўзларининг мобиль қурилмалари орқали турли тўловларни амалга оширишлари мумкин.

Тизим қуйидаги имкониятларга эга:
- уяли алоқа операторлари ва шаҳар телефони хизматлари учун тўловларни амалга ошириш;
- интернет провайдерлар ва рақамли телевидение хизматлари учун тўловларни амалга ошириш;
- коммунал тўловларни (электр энергия, табиий газ, иссиқлик манбаи, ичимлик суви, махсустранс ва ҳ.к.) амалга ошириш;
- истеъмол ва ипотека кредитлари учун тўловларни амалга ошириш;
- ҳисобрақамлар ҳолатини кўриш ва тўлдириш;
- онлайн Smart-Vista пластик карта қолдиқлари ва унинг айланмалари бўйича маълумотлар олиш;
- АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” тизими ичида маблағларни бир пластик картадан бошқа картага ўтказиш;
- Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси жарима тўловларини амалга ошириш.

Маблағларни АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” тизимида ўтказиш бепул.

Шунингдек, “Мунис” тўлов тизими орқали турли хил хизмат кўрсатувчи провайдерлар фойдасига тўловларни амалга ошириш мумкин.

Жисмоний шахслар масофадан хизмат кўрсатиш тизимидан қуйидаги усулда фойдаланишлари мумкин: “QQB Mobile” дастурига уланиб ишлаш учун интернет тармоғига уланиш имконини берувчи Android тизимида ишловчи уяли алоқа телефонлари орқали PlayMarket иловаларидан “QQB Mobile” иловаси юклаб олинади.

“Қишлоқ қурилиш банк” тизимида мижозлар учун “Депозит банкинг” мобиль xизмати орқали ҳам хизматлар кўрсатилмоқда. Банк омонатчилари мазкур мобиль дастур ёрдамида ўз депозит ҳисобрақамларидаги маблағлар доирасида нақдсиз амалиётларни банк муассасаларига келмасдан, шаxсий мобиль телефонлари орқали бажариши ҳамда омонатлари бўйича маълумот олиш имкониятига эга бўлмоқда. Бунда муассаса мижозлари “Депозит банкинг” мобиль дастуридан хавфсиз фойдаланишлари учун маxсус логин ва пароллар билан таъминланади.

Омонатларга ҳисобланган фоизларни чиқим қилиш, муддати тўлган омонатларни тўлиқ ёки қисман қайта расмийлаштириш дастур тақдим этадиган хизматлардан ҳисобланади. Агар мижоз омонатини қисман расмийлаштирмоқчи бўлса, орадаги фарқ қиладиган сумма унинг талаб қилиб олингунча ҳисобрақамига автомат тарзда ўтади. Бунда омонатни нақдсиз ёпиш ёки омонатни муддатидан олдин нақдсиз ёпиш амаллари бажарилади.

Омонатларни ёпишда ёки уларга ҳисобланган фоизларни чиқим қилишда омонат ва унга ҳисобланган фоиз суммалари ҳам автомат равишда ҳисобланади. Ҳисобланган устамаларни жисмоний ва юридик шаxсларнинг ҳисоб рақамлари ёки “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан жисмоний шаxсларга эмиссия қилинган пластик карталарга ўтказиб бериш мумкин.

Бундан ташқари, мижозлар “Депозит банкинг” мобиль дастури ёрдамида омонат шартлари, омонат ҳисобварақлари айланмаси ҳамда уларнинг муддатлари тугаганлиги тўғрисида “SMS-xабарнома” олади.

Ҳозир банкнинг жамғарма кассаларида омонатчилар билан амалиётлар бажарилишида омонатчи билан банк ўртасида тузиладиган депозит шартномалари, кирим ва чиқим ордерлари автоматлаштирилган тизим орқали чоп этилиши, омонатчиларга омонат маблағлари тўғрисида маълумот олиш имкониятини берадиган “SMS-омонат” xизмати йўлга қўйилган бўлиб, бу ўз навбатида, омонатчиларнинг вақтларини тежаш билан бирга, уларга сифатли ва қулай банк xизматларини кўрсатишга шароит туғдирмокда.

Аҳоли бўш пул маблағларини банк омонатларига жалб қилишни янада рағбатлантириш, фуқароларга қулайликлар яратиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Қишлоқ қурилиш банк” бир қатор янги омонат турларини ҳам жорий этди.

Хусусан, Наврўз – умумхалқ байрами муносабати билан “Наврўзи олам”, “Кўклам”, “Бойчечак”, “Онлайн”, “Стимул” номли янги муддатли омонат турлари жорий этилди.

“Наврўзи олам” омонатига маблағлар миллий валютада, фақат нақд пул шаклида қабул қилинади. Омонатга маблағлар 12 ойдан 24 ойгача бўлган муддатга қабул қилинади.

“Бойчечак” омонатига маблағлар миллий валютада, фақат нақд пул шаклида қабул қилинади. Омонатга маблағлар 1 ойдан 3 ойгача бўлган муддатга қабул қилинади.

“Кўклам” омонатига маблағлар миллий валютада, фақат нақд пул шаклида қабул қилинади. Омонатга маблағлар 3 ойдан 6 ойгача бўлган муддатга қабул қилинади.

“Нафосат” омонатига маблағлар миллий валютада, фақат нақд пул шаклида қабул қилинади. Омонатга маблағлар 6 ойдан 12 ойгача бўлган муддатга қабул қилинади.

Мазкур омонатларга маблағлар 2017 йил 30 июнь кунига қадар (30 июнь куни кирмаган ҳолда) қабул қилинади.

Дастлабки қўйилган омонат суммаси устига қўшимча маблағ қўйилмайди, омонатга маблағлар қабул қилишнинг энг кам миқдори чекланмаган. Омонатга ҳисобланган фоизлар капитализация қилинмайди, яъни ҳисобланган фоизларга қўшимча тарзда фоизлар ҳисобланмайди. Омонатга ҳисобланган фоизлар ҳар ойда тўлаб берилади.

“Онлайн” омонатига жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ҳамда бошқа даромадлари ҳисобидан АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” ва бошқа банкларнинг пластик карточкаларида шаклланган маблағлар қабул қилинади.

Омонатга маблағлар 2017 йил 31 декабрь кунига қадар (31 декабрь куни кирмаган ҳолда) 8 ойдан 12 ойгача бўлган муддатга қабул қилинади.

Дастлабки қўйилган омонат суммаси устига қўшимча маблағ қўйилмайди. Омонатга қабул қилинадиган сумманинг энг кам миқдори 1 000 000 сўмдан кам бўлмаган миқдорда.

Омонатга ҳисобланган фоизлар капитализация қилинмайди, яъни ҳисобланган фоизларга қўшимча тарзда фоизлар ҳисобланмайди. Омонатга ҳисобланган фоизлар омонатчининг аризасига асосан омонатчининг пластик карточкасига ўтказиб берилади.

“Стимул” омонатига маблағлар хорижий валютада, фақат нақд пул шаклида қабул қилинади. Омонатга маблағлар 2017 йил 30 июнь кунига қадар (30 июнь куни кирмаган ҳолда), АҚШ долларида 1 ойдан 3 ойгача бўлган муддатга қабул қилинади.

Дастлабки қўйилган омонат суммаси устига қўшимча маблағ қўйилмайди, омонатга маблағлар қабул қилишнинг энг кам миқдори чекланмаган.

Омонатга ҳисобланган фоизлар капитализация қилинмайди, яъни ҳисобланган фоизларга қўшимча тарзда фоизлар ҳисобланмайди. Омонатга ҳисобланган фоизлар ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша кунги курси бўйича миллий валютада тўлаб берилади.

Мухтасар айтганда, “Қишлоқ қурилиш банк” мижозларнинг талабларидан келиб чиқиб, аҳоли учун замонавий ва қулай xизматлар кўрсатиш орқали мамлакатимиз банк-молия секторида шиддат билан содир бўлаётган янгиланиш жараёнларидаги ўз иштирокини янада фаоллаштиришга интилмоқда.

“Қишлоқ қурилиш банк” – фаровон ҳаётингиз хизматида!

Мурожаат учун телефонлар: (+99871) 150-39-93, 150-93-39, www.qqb.uz

Видеороликка ҳавола:
https://www.youtube.com/watch?v=MPgCclmS4rk

Банк ахборот хизмати.
Хизматлар лицензияланган. 
Реклама ҳуқуқи асосида.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қишлоқ қурилиш банк”нинг янги хизматлари ва омонатлари