Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.01.2017 16:38 Чоп этиш версияси

“Қишлоқ қурилиш банк” “Depozit Banking” мобил хизматини жорий қилди

“Қишлоқ қурилиш банк” “Depozit Banking” мобил хизматини жорий қилди Акциядорлик тижорат “Қишлоқ қурилиш банк” ўз мижозларига янги – “Depozit Banking” мобил хизматини таклиф қилмоқда. Эндиликда мазкур мобил дастур ёрдамида банк омонатчилари депозит ҳисоб рақамларидаги маблағлар доирасида нақдсиз амалиётларни банк муассасасига келмасдан, шахсий мобил телефонлари орқали бажариш, ўз омонатлари бўйича маълумот олиш имконига эга бўлди.

Мижозлар махсус логин ва пароль билан таъминлангандан сўнг “Depozit Banking” мобил дастури ёрдамида қуйидаги амалларни бажариши мумкин:

- Омонатларга ҳисобланган фоизларни чиқим қилиш;
- Муддати тўлган омонатларни тўлиқ ёки қисман қайта расмийлаштириш. Агар мижоз омонатини қисман расмийлаштирмоқчи бўлса, орадаги фарқ сумма унинг талаб қилиб олингунча ҳисоб рақамига автоматик тарзда ўтади;
- Омонатни нақдсиз ёпиш;
- Омонатни муддатидан олдин нақдсиз ёпиш.

Омонатларни ёпишда ёки уларга ҳисобланган фоизларни чиқим қилишда омонат ва унга ҳисобланган фоиз суммалари автоматик равишда ҳисобланади. Ҳисобланган суммаларни жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳисоб рақамларига нақд пулсиз ўтказиш ёки “Қишлоқ қурилиш банк” жисмоний шахсларга эмиссия қилган пластик карталарга ўтказиб бериш мумкин.

Мижозлар “Depozit Banking” мобил дастури ёрдамида омонат шартлари ва омонат ҳисобварақлари айланмаси бўйича маълумотларни ҳам олиши мумкин.

Бундан ташқари, “Depozit Banking” мобил дастури ёрдамида мижозлар ўзларининг омонатлари муддати тугагани тўғрисида СМС-хабарнома олади.

“Қишлоқ қурилиш банк” чакана хизматлар бозоридаги фаолиятини доимий кенгайтириб бориш, мижозларнинг банк фаолиятига ишончини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ҳозир банкнинг жамғарма кассаларида омонатчилар билан амалиётлар бажарилиши, омонатчи билан банк ўртасида тузиладиган омонат шартномалари, кирим ва чиқим ордерлари автоматлаштирилган тизим орқали чоп этилиши, омонатчиларга омонат маблағлари тўғрисида маълумот олиш имкониятини берадиган “смс-омонат” хизмати йўлга қўйилган бўлиб, бу омонатчиларнинг вақтини тежаш билан бирга уларга сифатли ва қулай банк хизматлари кўрсатилишига хизмат қилмоқда.

Шунингдек, банк тизимида фуқароларнинг банкдаги омонатларини ҳимоялашни янада кучайтириш, омонатлар билан боғлиқ операциялар мижозларнинг иштирокисиз амалга оширилмаслигини қатъий назоратга олиш мақсадида шахснинг бармоқ излари намунасидан фойдаланиш – “Биометрик идентификациялаш” тизими жорий қилинмоқда.

“Биометрик идентификациялаш” технологиясининг афзаллиги шундаки, омонат ҳисобварақларидаги маблағлар билан боғлиқ барча операцияларни омонат эгасининг бевосита иштирокисиз амалга ошириш имкони бўлмайди ва омонат маблағларига нисбатан банк ходимларининг дахлсизлиги таъминланади.

“Қишлоқ қурилиш банк” мижозларнинг талабларидан келиб чиқиб аҳоли учун замонавий ва қулай хизматлар кўрсатиш орқали мамлакатимиз банк-молия секторида изчил амалга оширилаётган янгиланиш жараёнларидаги ўз иштирокини янада фаоллаштиришга интилмоқда.

“Қишлоқ қурилиш банк” – фаровон ҳаётингиз хизматида!

Мурожаат учун телефонлар: (+998 71) 150-72-58, 150-39-93
Сайт: www.qqb.uz

Банк ахборот хизмати
Хизматлар лицензияланган.

2 339






Все о погоде - Pogoda.uz