ЎзА Ўзбек

27.03.2019 Чоп этиш версияси

“Қишлоқ қурилиш банк” аҳоли ва тадбиркорлар билан мулоқотлар ўтказмоқда

“Қишлоқ қурилиш банк” аҳоли ва тадбиркорлар билан мулоқотлар ўтказмоқда


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2018 йил 22 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида банк тизимини ислоҳ қилиш ва банкларнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, ҳудудлар ва тадбиркорликни ривожлантиришда тижорат банклари ролини оширишга доир устувор вазифалар белгилаб берилган эди. Аҳоли ва тадбиркорларнинг банк хизматлари ҳақидаги молиявий саводхонлигини ошириш ана шундай муҳим вазифалар сирасига киради.

photo_2019-03-26_12-48-25.jpg

Акциядорлик-тижорат“Қишлоқ қурилиш банк” томонидан мазкур вазифалар ижроси бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган бўлиб, унинг изчил ижроси таъминланмоқда. Хусусан, республика ҳудудларида банк филиаллари томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида давра суҳбатлари, мулоқотлар ўтказилмоқда.

2019 йилнинг февраль-март ойлари давомида Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида, Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида, Жиззах ва Бухоро шаҳарларида шундай тадбирлар ташкил қилинди. Уларда 1100 дан ортиқ фуқаролар ва тадбиркорлар иштирок этди.

photo_2019-03-26_13-00-19.jpg

Тадбирларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистон банк-молия тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва уларнинг дастлабки самаралари ҳақида ахборот берилди. Шунингдек, бу ислоҳотларга жамоатчиликнинг муносабати ва фикрлари ўрганилди.

Мулоқотларда АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан кўрсатилаётган хизматлар, мижозларга яратилаётган қулайликлар ва келгусида татбиқ қилиниши режалаштирилаётган инновацион лойиҳалар ҳақида маълумот тақдим қилинди. Шунингдек, хорижий молия институтларининг маблағлари ҳисобидан инвестициявий лойиҳалар учун банк томонидан тақдим қилинаётган кредит линиялари ва уларнинг шартлари бўйича тушунтиришлар берилди.

photo_2019-03-26_13-04-39.jpg

Тадбирларда фуқаролар ва тадбиркорлар республика банк тизимида содир бўлаётган ўзгаришлардан мамнунлигини таъкидлаб, хизматлар сифатини янада ошириш бўйича ўз таклифларини билдирдилар.

“Қишлоқ қурилиш банк” томонидан таклиф қилинаётган масофавий хизматлар, хусусан, “QQB-mobile”, “Depozit banking” мобил иловалари хизматлари, жозибали ва даромадли омонат турлари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

photo_2019-03-26_13-10-09.jpg

Бу туркумдаги тадбирларни республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказиш режалаштирилган.

“Қишлоқ қурилиш банк” – фаровон ҳаётингиз хизматида!

Веб-сайт:www.qqb.uz
Telegram: https://t.me/QQBANK
Facebook: FB.com/official.qqb.uz

Реклама ҳуқуқи асосида


5 095
ЎзА