ЎзА Ўзбек

15.05.2019 12:36 Чоп этиш версияси

“Қишлоқ бизнеси учун маслаҳат хизмати“ вакиллари АҚШда учрашув ўтказди

“Қишлоқ бизнеси учун маслаҳат хизмати“ вакиллари АҚШда учрашув ўтказди

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги “Қишлоқ бизнеси учун маслаҳат хизмати“ корхонаси вакиллари АҚШда бўлиб, USAID халқаро агентлиги мутахассислари билан учрашув ўтказди.

Унда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг мақсад вазифалари юзасидан маълумотлар берилди. 
Қайд этиш жоизки, “Қишлоқ бизнеси учун маслаҳат хизмати“ корхонаси соҳа вакиллари учун доимий равишда сайёр ўқув қурслари ўтказмоқда. Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, ижро интизоми, юрист ва ходимлар билан ишлашни ташкил этиш каби йўналишлар шулар сирасидандир. Консалтинг хизматларни кўрсатиб, илм-фаннинг соҳага оид янгиликларини амалиётда татбиқ этишда фаол иштирок этмоқда. Шунингдек, унитар корхонанинг саъй-ҳаракатлари эвазига бир қанча фермер хўжалик раҳбарлари қишлоқ хўжалик соҳасидаги етакчи чет эл давлатларида тажриба алмашмоқда. Халқаро қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркаларида иштирок этмоқда.

Кенгаш келгусида ҳам мана шу йўналишдаги хизматларни кенгайтириш, агентлик билан ҳамкорликда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг илмий салоҳиятини оширишда мақсадида музокаралар олиб бормоқда.

ЎзА
1 351