ЎзА Ўзбек

08.11.2018 19:52 Чоп этиш версияси

“E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида шаффоф ва қулай нархларда бўш бинолар сотилмоқда !

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5552-сон Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, эндиликда, савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган кўчмас мулк объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда - 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотилиши белгиланди.

Шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича – қайта баҳоланмасдан, уларни ўтказиш кунидаги савдоларда шаклланган нархда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига ўтказилади ва савдога чиқарилади.

Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда ер участкаларини бериш ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини белгилаган ҳолда сотиб олиш имконияти ҳам туғилди.

Унга кўра, тегишли давлат идоралари томонидан давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент тартиби белгиланди.

Эксперимент тартиби билан давлат мулки объектлари ва ер участкалари “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида танлов иштирокчисининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари инобатга олинган ҳолда сотилади.

“Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига Республиканинг туман ва шаҳар хокимликлари томонидан 2978 та бўш ер участкалари, 723 млрд. 979 млн. 404 минг сўм инвестиция киритиш, 10485 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 8 млрд. 553 млн.300 минг сўм миқдордаги мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилди.

Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 1187 та бўш ер участкалари 357 млрд. 395 млн. сўм инвестиция киритиш, 5117 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 11 млрд. 164 млн 600 минг сўмга сотилди.

Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 1791 та бўш ер участкалари 6 млрд. 457 млн. 700 минг сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди.

Жумладан, Қашқадарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 20 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 172 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 8 млрд. 313 млн. сўмлик;

- Самарқанд вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 18 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 225 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 11 млрд. 950 млн. сўмлик;

- Фарғона вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 54 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 303 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 8 млрд. 830 млн. сўмлик;

- Навоий вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 10 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 70 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 175 млн. сўмлик;

- Хоразм вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 25 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 286 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 16 млрд. 180 млн. сўмлик;

- Сурхандарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 14 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 111 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 620 млн. сўмлик;

- Бухоро вилояти вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 63 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 2 млрд. 200 млн. сўмлик;

- Андижон вилояти вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 14 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 206 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 151 млн. 596 минг сўмлик;

- Наманган вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 154 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 850 млн. сўмлик;

- Жиззах вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 25 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 331 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 13 млрд. 150 млн. сўмлик;

- Сирдарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 19 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 160 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 7 млрд. 140 млн. сўмлик;

- Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 4 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 34 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 2 млрд. 460 млн. сўмлик;

- Тошкент вилояти Давлат рақобат бошқармаси томонидан 14 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 330 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 24 млрд. 580 млн. сўмлик;

Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 65 та бўш турган давлат мулки объектлари 746 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 23 млрд. 240 млн. сўмлик мол-мулклар инвестиция киритиш шарти билан 9 млрд. 675 млн. 65 сўм миқдорга сотилди.

Тадбиркор ва инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд.

АУКЦИОНДАГИ ИШТИРОКИНГИЗ ЮРТ РАВНАҚИ ҲАМДА БИЗНЕСИНГИЗ ТАРАҚҚИЁТИГА УЛКАН ҲИССА ҚЎШАДИ




“E-IJRO AUKSION” ЯЭСМга савдога қўйилган 1 сўмлик бинолар
РЎЙХАТИ

1.jpg

 БАҲОЛАНГАН НАРХ
1 СЎМ
ЛОТ №
0022898
ЕР МАЙДОНИ (ГА)
0.0061
ЯРАТИЛАЁТГАН ИШ ЖОЙИ (КАМИДА)
5 та
КИРИТИЛАЁТГАН ИНВЕСТИЦИЯЛАР МИҚДОРИ
62 000 000 UZS
МАНЗИЛ
Андижон вилояти, Марҳамат тумани, Пахтакор МФЙ.




2.jpg

БАҲОЛАНГАН НАРХ
1 СЎМ
ЛОТ №
0022896
ЕР МАЙДОНИ (ГА)
0.20
ЯРАТИЛАЁТГАН ИШ ЖОЙИ (КАМИДА)
50 та 
КИРИТИЛАЁТГАН ИНВЕСТИЦИЯЛАР МИҚДОРИ
300 000 000 UZS
МАНЗИЛ
Андижон вилояти, Избоскан тумани, Мойгур МФЙ.



3.jpg

БАҲОЛАНГАН НАРХ
1 СЎМ
ЛОТ №
0022895
ЕР МАЙДОНИ (ГА)
0.0252
ЯРАТИЛАЁТГАН ИШ ЖОЙИ (КАМИДА)
15 та 
КИРИТИЛАЁТГАН ИНВЕСТИЦИЯЛАР МИҚДОРИ
300 000 000 UZS
МАНЗИЛ
Фарғона вилояти, Фарғона тумани, Чекшура МФЙ, Фарғона кўчаси 159-уй.



1 731