ЎзА Ўзбек
Выбрать дату в календареВыбрать дату в календаре

Ўзбекистон – байналмилаллик ва бағрикенгликка асосланган мамлакат
Ўзбекистон – байналмилаллик ва бағрикенгликка асосланган мамлакат

07.09.2018 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида “Ўзбекистонда Ирқий камситишнинг барча турларини йўқотиш бўйича БМТ Конвенциясининг бажарилиши: халқаро ва миллий стандартлар” мавзуида ўтказилган халқаро анжуманда миллатлараро муносабатларнинг устувор йўналишлари бўйича давлат сиёсатининг амалга оширилиши масалалари муҳокама этилди.

Жиноятчиликка қарши курашиш йўлида халқаро ҳамкорлик
Жиноятчиликка қарши курашиш йўлида халқаро ҳамкорлик

07.09.2018 | Жамият

Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича Осиё-Тинч океани гуруҳининг Сеул шаҳрида (Корея Республикаси) ўтказилган олтинчи симпозиуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва Корея Республикаси Молиявий разведка бўлими ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

Манзилли грантлар, ижтимоий ҳимоя ва инновацион ёндашув
Манзилли грантлар, ижтимоий ҳимоя ва инновацион ёндашув

07.09.2018 | Жамият

Халқаро пресс-клубда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши тузилиши, унинг олдида турган вазифалар, грант маблағлари ажратиш тартиби, комиссиялар фаолияти, истиқболдаги режалар хусусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Чет давлатга қанча валюта олиб чиқиш мумкин?
Чет давлатга қанча валюта олиб чиқиш мумкин?

07.09.2018 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, мамлакатимизда доимий яшаш жойига эга бўлган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 5 минг АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдорда нақд хорижий валютани йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда эркин олиб чиқиб кетишига рухсат этилади.

Янги ижодий лойиҳа мухлисларга мунтазир
Янги ижодий лойиҳа мухлисларга мунтазир

07.09.2018 | Жамият

Сентябрь ойи мусиқа байрамлари, санъат фестиваллари, кино премьералари, концертларга бой бўлмоқда. Буларнинг барчаси мамлакатимиз аҳолиси, айниқса, ёшларни миллий ва жаҳон мусиқа меросининг энг сара намуналаридан баҳраманд этиш йўлида олиб борилаётган эзгу саъй-ҳаракатлар ифодасидир.

Мақом санъати – умумий бойлигимиз
Мақом санъати – умумий бойлигимиз

07.09.2018 | Жамият

Шаҳрисабз шаҳрида Халқаро мақом санъати анжумани давом этмоқда. Унда дунёнинг 73 давлатидан санъатшунос олимлар, мутахассислар, хонанда ва созандалар, ҳукумат вакиллари иштирок этмоқда. ЎзА мухбири уларнинг айримлари билан суҳбатлашди.

Сифат ва имтиёз намойиши
Сифат ва имтиёз намойиши

07.09.2018 | Спорт

Пойтахтимиздаги "Универсал" спорт мажмуида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан спорт жиҳозлари ва инвентарларни харид қилишда шаффоф тизимни яратиш, сифатли маҳсулот ва махсус кийимлар харид қилиш мақсадида кўргазма ташкил қилинди.

Шаҳрисабзда мақом музейи очилди
Шаҳрисабзда мақом музейи очилди

07.09.2018 | Жамият

Мусиқачилар тасвири туширилган фриз – эрамиздан аввалги I асрга тааллуқли ёдгорлик. У 1937 йилда Сурхондарё вилоятининг Айритом мавзесида олиб борилган археологик қазишмалар чоғида топилган.

Бола азиз, одоби ундан азиз
Бола азиз, одоби ундан азиз

07.09.2018 | Жамият

Тошкентдаги “Пойтахт” бизнес марказида БМТ Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) мамлакатимиздаги ваколатхонаси томонидан ўтказилган давра суҳбати таълим муассасаларида зўравонликнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик мулоқотини ривожлантиришда оммавий ахборот воситаларининг ўрни мавзусига бағишланди.

Электропоезднинг янги қатнови барчани қувонтирди
Электропоезднинг янги қатнови барчани қувонтирди

07.09.2018 | Жамият

Аввал хабар берганимиздек, юқори даражадаги сервис хизматлари, транспорт коммуникациясини ўзида шакллантирган Бухоро, Самарқанд ва Қарши каби юртимизнинг қадимий ва гўзал шаҳарларига юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоезди ўз вақтида Шаҳрисабз шаҳрига келди.

Халқимиз тарихига оид янги китоб
Халқимиз тарихига оид янги китоб

07.09.2018 | Жамият

Пойтахтимиздаги “Wyndham“ меҳмонхонасида тарих фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Аҳмадали Асқаров қаламига мансуб “Ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихи” номли асарнинг рус тилида чоп этилган нашри – “История происхождения узбекского народа” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Тарихчи олим билан учрашув
Тарихчи олим билан учрашув

07.09.2018 | Жамият

Ўзбекистон давлат санъат музейида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, тарихчи-археолог олим Аҳмадали Асқаров билан учрашув ташкил этилди. Унда олимнинг шогирдлари, профессор-ўқитувчилар, ёш изланувчилар, талабалар иштирок этди.

Жума – “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни”
Жума – “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни”

07.09.2018 | Жамият

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Тошкент вилояти ЙҲХБ томонидан тадбир ташкил этилди.

Овқатдан заҳарланишнинг энг оғир шакли бу – ботулизм
Овқатдан заҳарланишнинг энг оғир шакли бу – ботулизм

07.09.2018 | Жамият

Миллий матбуот марказида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, уларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

​Океанлар кемалар қабристони...ми?
​Океанлар кемалар қабристони...ми?

07.09.2018 | Жаҳон

БМТ мутахассислари қадимдан шу кунгача бўлган кемалар ҳалокатини ўрганар экан, бугунги кунда дунё океанлари тубида 3 миллионга яқин чўкиб кетган кемалар бор, деган фикрни илгари сурди. Шу сабабли ҳам жаҳон океанлари тубини “чўккан кемалар қабристони” деб аташ мумкин.

Истеъмолчи талаби қаноатлантирилди
Истеъмолчи талаби қаноатлантирилди

07.09.2018 | Жамият

Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига тумандаги "Мелиоратор" кўчасида яшовчи Исмоил​ Асановдан мурожаат келиб тушди. Унга кўра, истеъмолчи туман деҳқон бозоридаги «Манғит саўда» шохобчасидан жорий йилнинг февраль ойида 2 миллион 350 минг сўмга «Бирюса-6» номли музлаткични сотиб олган.

Судьяларга халқ баҳо беради
Судьяларга халқ баҳо беради

07.09.2018 | Жамият

Президентимиз таъкидлаганидек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш орқали халқимизнинг суд тизимига бўлган ишончини қатъий мустаҳкамлаш, судни том маънода “Адолат қўрғони”га айлантириш зарур

Ўзбекистон чавандозлари финалда!
Ўзбекистон чавандозлари финалда!

07.09.2018 | Спорт

Қирғизистонда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларида улоқ кўпкари баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирокини давом эттирди

Аҳолига қулайликлар яратиш – эзгу иш
Аҳолига қулайликлар яратиш – эзгу иш

07.09.2018 | Иқтисодиёт

Акциядорлик тижорат Халқ банки давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 23 мартдаги “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, мижозларига сифатли хизмат кўрсатиш, қўшимча қулайликлар яратишга алоҳида эътибор қаратмоқда

Ичимлик суви таъминоти яхшиланди
Ичимлик суви таъминоти яхшиланди

07.09.2018 | Жамият

Қашқадарё вилоятининг Нишон тумани “Қирққулоч“ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ичимлик сувига бўлган талаб ва эҳтиёж ҳисобга олинган ҳолда 615 хонадоннинг бу борадаги муаммоси бартараф этилди.

“Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни”
“Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни”

07.09.2018 | Жамият

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси самарали таъминланмоқда

Дональд Трамп: “Россия Президенти Владимир Путин билан мулоқот ҳаётимдаги энг яхши учрашувлардан бўлганди”
Дональд Трамп: “Россия Президенти Владимир Путин билан мулоқот ҳаётимдаги энг яхши учрашувлардан бўлганди”

07.09.2018 | Жаҳон

АҚШ раҳбари Дональд Трамп Россия Федерацияси етакчиси Владимир Путин билан Хельсинкида бўлиб ўтган учрашувни мулоқотлар ичидаги энг мазмунлиларидан бири, деб атади. Мамлакат раҳбари бу ҳақда Монтана штатида ўз тарафдорлари олдида қилган чиқиши чоғида маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС

Давлат хизматлари рейтингида асосий поғоналарни жисмоний шахсларга кўрсатилган хизматлар эгаллади
Давлат хизматлари рейтингида асосий поғоналарни жисмоний шахсларга кўрсатилган хизматлар эгаллади

07.09.2018 | Жамият

Такомиллаштирилган давлат хизматларини кўрсатиш тизимининг биринчи 8 ойлик натижалари таҳлили хизматлар кўрсатиш сифати ошгани ҳамда хизматлар рўйхати кенгайганини кўрсатмоқда

Ҳарбий хизматчилар саёҳатга чиқди
Ҳарбий хизматчилар саёҳатга чиқди

07.09.2018 | Жамият

Самарқанд шаҳридаги ҳарбий қисм хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари учун “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида маънавий-маърифий учрашувлар ўтказилди.

Янги мавсумда янги спектакль
Янги мавсумда янги спектакль

07.09.2018 | Маданият

Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри навбатдаги 46-театр мавсумини янги премьера спектакль билан кенг жамоатчилик иштирокида очди. Спектакль “Моя прекрасная леди” деб номланади

ОНЛАЙН. Ҳам тез, ҳам қулай
ОНЛАЙН. Ҳам тез, ҳам қулай

07.09.2018 | Жамият

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент – Шаҳрисабз – Тошкент йўналишида Қашқадарё вилоятига қатновчи "Афросиёб" тезюрар поезди Қарши шаҳри орқали Шаҳрисабз йўлида давом этмоқда

Қозоғистонда ўзбек миллий таомларининг кўргазмаси ўтказилади
Қозоғистонда ўзбек миллий таомларининг кўргазмаси ўтказилади

07.09.2018 | Жаҳон

Эртага Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўзбек ва қозоқ миллий таомлари кўргазмаси бўлиб ўтади. Маҳаллий вақт билан 12:00 дан бошланиб 19:00 гача давом этадиган ушбу гастрономик тадбир Қозоғистонда "Ўзбекистон йили" муносабати билан ўтказилмоқда

ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ

07.09.2018 | Жамият

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 8 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-14 даража илиқ, кундузи 29-31 даража иссиқ бўлади.

Замонамизнинг асосий муаммоларидан бири...
Замонамизнинг асосий муаммоларидан бири...

07.09.2018 | Жаҳон

Саводхонлик инсонни шахс этиб шаклланишида энг муҳим омил экани ҳеч кимга сир эмас. Саводли инсон ҳаётда ўз ўрнини топиб кетиши аниқ. Саводхонлик нафақат ҳуқуқ, балки мажбурият эканини асло унутиш керак эмас.

ОАВ: АҚШ мудофаа вазири Афғонистонга эълон қилинмаган ташриф билан борди
ОАВ: АҚШ мудофаа вазири Афғонистонга эълон қилинмаган ташриф билан борди

07.09.2018 | Жаҳон

ТАССнинг “Reuters”га асосланиб хабар беришича, бугун Афғонистон пойтахтига Пентагон раҳбари Жеймс Меттис ва АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқларининг бирлашган қўмитаси раиси, генерал Жозеф Данфорд эълон қилинмаган ташриф билан келган

1 сентябрдан олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг маоши оширилди
1 сентябрдан олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг маоши оширилди

07.09.2018 | Жамият

Президентимизнинг 2018 йил 5 апрелдаги “Республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги қарорига мувофиқ 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий ходимларининг базавий лавозим маошлари ўртача 25 фоизга оширилди

ОНЛАЙН. “Afrosiyob”нинг янги манзили
ОНЛАЙН. “Afrosiyob”нинг янги манзили

07.09.2018 | Жамият

Тошкент – Шаҳрисабз – Тошкент йўналишида замонавий “Afrosiyob” тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилиши муносабат билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун медиатур ташкил этилди

Зилзила қурбонлари сони ортмоқда
Зилзила қурбонлари сони ортмоқда

07.09.2018 | Жаҳон

Аввал хабар берилганидек, кеча кунчиқар мамлакатнинг шимолий ороли Хоккайдода 6,7 магнитудали ер силкиниши қайд этилган эди. Маълумотларга кўра, бу каби кучли зилзила 1998 йилдан буён кузатилмаган

"Фарҳод" бозоридаги 7000 сўмлик помидор "Қўйлиқ"да 2000 сўм!
"Фарҳод" бозоридаги 7000 сўмлик помидор "Қўйлиқ"да 2000 сўм!

07.09.2018 | Иқтисодиёт

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозорида 1 кг. мол гўшти 40000 сўмдан 43000 сўмгача сотилаётган бўлса, Тошкент шаҳрининг "Қўйлиқ" деҳқон бозоридан ушбу маҳсулотни 28000 сўмдан 38000 сўмгача харид қилиш мумкин


Новости 1 - 62 из 62
Начало | Пред. | 1 | След. | Конец По стр.