Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Выбрать дату в календареВыбрать дату в календаре

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга жўнаб кетди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга жўнаб кетди

06.07.2018 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 июль куни Остона шаҳрининг 20 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этди. Ташриф доирасида Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди.

ШҲТ халқ дипломатияси маркази таъсисчиларининг йиғилиши
ШҲТ халқ дипломатияси маркази таъсисчиларининг йиғилиши

06.07.2018 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 8-9 июнь кунлари Остона шаҳрида ўтган ШҲТ саммитида иштирок этиб, ташкилот марказлари – халқ дипломатиясининг доимий фаолият юритувчи институтларини таъсис этиш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф қилганди.

Аҳолининг ижтимоий заиф қатламига қандай имкониятлар берилган?
Аҳолининг ижтимоий заиф қатламига қандай имкониятлар берилган?

06.07.2018 | Жамият

Иқтисодиёт вазирлигида Президентимизнинг 2018 йил 11 июндаги “Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Фуқаролик жамияти институтлари истиқболи қандай?
Фуқаролик жамияти институтлари истиқболи қандай?

06.07.2018 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар Концепцияси шароитида фуқаролик жамияти институтларини ривожланишининг истиқболлари” мавзуида конференция ўтказилди.

Оилаларни мустаҳкамлаш йўлида
Оилаларни мустаҳкамлаш йўлида

06.07.2018 | Жамият

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ўзгаришлар бўсағасида ёхуд "Обод маҳалла" дастури Олмазор туманини тубдан янгиламоқда
Ўзгаришлар бўсағасида ёхуд "Обод маҳалла" дастури Олмазор туманини тубдан янгиламоқда

06.07.2018 | Жамият

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида маҳалла институтининг аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшларни комил инсон этиб тарбиялаш, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш борасидаги роли тобора ортиб бормоқда.

Президент айтган Алоуддин Косоний асли ким бўлган?
Президент айтган Алоуддин Косоний асли ким бўлган?

06.07.2018 | Жамият

Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 2-3 май кунлари Наманган вилоятига ташрифи чоғида маънавий-маърифий ислоҳотларни янада кенгайтириш, айниқса, буюк аждодларимизнинг илмий, адабий меросини чуқур ўрганиш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Жумладан, Наманган заминидан етишиб чиққан, диний ва дунёвий билимларда юксак мақомга эришган Алоуддин Косонийни чуқур эҳтиром билан тилга олди.

Жиззахда 3 минг 500 дан ортиқ фуқаро ишга жойлашди
Жиззахда 3 минг 500 дан ортиқ фуқаро ишга жойлашди

06.07.2018 | Жамият

Жиззахдаги “Ёшлар шаҳарчаси”да вилоят ҳокимлиги, прокуратураси ва бандлик бош бошқармаси ҳамкорлигида “Фаол меҳнат ва ҳаракат – келажак гарови” шиори остида ташкил этилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 11 мингдан зиёд фуқаро иштирок этди.

Депутатлар соғлиқни сақлаш вазирининг ахборотини эшитдилар
Депутатлар соғлиқни сақлаш вазирининг ахборотини эшитдилар

06.07.2018 | Жамият

Аввал хабар берилганидек, 5 июль куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисининг иккинчи ярмида депутатлар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг «Соғлиқни сақлаш соҳасига оид ислоҳотлар амалга оширилишининг ҳолати тўғрисида»ги ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг ташаббусига кўра «Мамлакатимизда ногиронликни белгилаш амалиёти ва уни такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини эшитдилар.

Мақом анжуманига иштирокчилар сараланмоқда
Мақом анжуманига иштирокчилар сараланмоқда

06.07.2018 | Маданият

Ўзбек миллий мақом санъати марказида шу йилнинг 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро мақом санъати анжумани олдидан ижодий иш намуналарини кўриб чиқиш комиссиясининг навбатдаги йиғилиш ўтказилди.


Новости 1 - 20 из 66
Начало | Пред. | 1 2 3 4 | След. | Конец Все