Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ЎзА раҳбарияти

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори:

Бош директор ўринбосарлари: 

  • Ўрозов Абубакр Қултўраевич

Бош директор ўринбосарлари: 

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш

  • Суннатов Даврон Уразбаевич, котибият мудири
Қабул кунлари: 
Душанбадан – жумагача
9:00 - 18:00

Кўчимов Абдусаид Кўчимович

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори.

1951 йил 15 май куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида туғилган.

Миллати – ўзбек, партиясиз. Маълумоти – олий.

1972 йил Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика (ҳозирги университет) институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини тамомлаган.

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» унвони, «Меҳнат шуҳрати» ордени, «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.

Меҳнат фаолиятини «Ўқитувчи» нашриётидан бошлаган.

Болалар газетасида адабий ходим, бўлим мудири, масъул котиб, бош муҳаррир лавозимларида меҳнат қилган. “Шарқ юлдузи” журналида масъул котиб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бўлим мудири, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ахборот маркази раҳбари, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси, “Тошкент” телерадиоканали бош директори, “Хабар” газетаси бош муҳаррири лавозимларида хизмат қилган.

Ёзувчи, йигирмага яқин шеърий ва насрий китоблари чоп этилган.

2017 йил 10 августдан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори лавозимида ишлаб келмоқда.

Қабул кунлари:
Душанба
14:00 - 16:00


Ўрозов Абубакр Қултўраевич

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори ўринбосари.

1983 йил 24 март куни  Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида туғилган. Миллати – ўзбек, партиясиз. Маълумоти – олий.

2006 йилда Тошкент давлат маданият институти, бакалавар (кундузги), 2008 йилда Ўзбекистон Миллий университети, магистр (кундузги) тамомлаган.

Рус ва инглиз тилларини билади.

Меҳнат фаолиятини 2006 йилда Тошкент саноат касб-ҳунар коллежида лаборантликдан бошлаган. 

2007 йилдан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Республика ахбороти таҳририяти аграр бўлими шарҳловчиси,  Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори ёрдамчиси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Маҳаллий ахборот таҳририяти бош муҳаррири,  Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Котибияти мудири, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Республика ахбороти таҳририяти бош муҳаррири лавозимларида ишлаган.

2018 йилдан буён  Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.

Қабул кунлари: 

Чоршанба 
10:00 - 12:00


Мелиқулов Жуманазар Ҳайитович

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори ўринбосари.

05.07.1966 йилда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган. Миллати – ўзбек, партиясиз. Маълумоти – олий.

1993 йилда Ўзбекистон Миллий университетининг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. Рус тилини билади. 1999 йили “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Меҳнат фаолиятини Шўрчи пахта тозалаш заводига қарашли “Ўзбекистон” пахта тайёрлаш пунктида ишчиликдан бошлаган. Қумқўрғон туманидаги “Ўзбекистон” давлат хўжалиги ишчиси, Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси ишчиси, Главташкентстрой” бирлашмасининг 34-қурилиш бошқармаси тизимидаги 2-уй-жой қурилиш комбинати ишчиси , “Ватан” газетаси мухбири, бўлим мудири, “Фидокор” газетаси катта мухбири, бўлим муҳаррири, бош муҳаррир ўринбосари, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Халқаро ахборот таҳририяти бош муҳаррири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маданият, матбуот ва ижодий ташкилотлар ишлари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати Ахборот-таҳрир гуруҳининг етакчи консультанти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Оммавий ахборот воситалари, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари хизмати етакчи консультанти лавозимларида ишлаган.

2013 йилдан буён Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.

Қабул кунлари:
Чоршанба
11:00 - 13:00